ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ 

Шаҳризабз шаҳрида қурилиши қисман тугалланмаган бино туркиялик инвестор томонидан замонавий меҳмонхонага айлантирилади

Республикамиз ҳудудида карантин тартиблари жорий этилишидан аввал, жорий йилнинг 5 март куни вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳамда турк компанияси вакиллари ўртасида инвестицавий ҳамкорликни яратиш масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтганди.

«Bengi Temizlik servis ve egitim hizmetleri» турк компанияси директори Бенги Ибраҳим ҳамда маҳаллий инвестор томонидан Шаҳризабз шаҳрида жойлашган, қурилиши қисман тугалланган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда икки қаватли меҳмонхонага мўлжалланган бинони 5.83 млрд сўмга «Халқ банки» билан икки томонлама шартнома имзоланган ҳолда сотиб олди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ойбек Шагазатов маълумот берган.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment