ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Зўравон UFC жангчиси қидирувга берилди /// UFC жангчиси шериги билан ички ишлар органи ходимини аёвсиз калтаклаб, қочиб кетган эди.

Андижонлик UFC жангчиси шериги билан ички ишлар органи ходимини аёвсиз калтаклаб, қочиб кетган эди. Андижон шаҳар суди уни қамоққа олишга ажрим чиқарган, ҳозир гумондор қидирилмоқда. Бу ҳақда «Zed News» канали хабар бермоқда. Нима бўлган ўзи? 24 сентябрда Андижон шаҳар ИИБ 1-сонли милиция бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси раҳбари, капитан С.Ғ. “Дамас” машинасида кетаётиб, йўл қоидасини бузиб, йўл четида тўхтаб турган “Спарк” машинасига урилган. Бунга жавобан “Спарк” ҳайдовчиси ва салон ичидаги йўловчи “Дамас” ҳайдовчисини уриб, тан жароҳати етказишган. Жабрланувчи шифохонага олиб кетилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, ходимни урган фуқаро UFC жангчиси…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

Супер-контракт нархи қандай ҳисобланади?

Жуда кўпчиликнинг мурожаати деярли бир хил мазмунда: «1 балл етмай қолди, қанча тўлайман», «10 балл етмай қолди, қанча тўлайман», «60 балл тўплаганман, қанча тўлайман» ва ҳ.к. Супер-контракт нархи минимум қанча бўлишини исталган инсон ўзи мустақил ҳисоблаб олиши мумкин, бунинг учун етарли барча маълумотлар эълон қилинган. Фақат озгина ҳафсала керак холос. Батафсил: t.me/xushnudbek/7190 Шундай бўлса-да, супер-контракт миқдорини қандай ҳисоблаш йўлини яна бир бор тушунтиришга ҳаракат қиламан. Энг аввало бир нарсани ёдда тутинг, супер-контрактнинг энг аниқ миқдорини фақат ва фақат ўзингиз ҳужжат топширган олий таълим муассасаси орқали билишингиз мумкин. Чунки жорий йилдан…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

«Таълим тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди

Ҳужжат 1997 йилдан буён амал қилиб келаётган эскирган “Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунларни алмаштиради. Norma янги қонуннинг асосий фарқлари ҳақида қисқача маълумот берди. Қайд этилишича: биринчидан, таълим олиш шаклларининг таснифи кенгайтирилди: ишлаб чиқаришдан ажралган (кундузги) ва ажралмаган ҳолда (сиртқи, кечки, масофавий); назарий – таълим ташкилоти негизида, амалий – таълим олувчининг иш жойида бирга олиб бориладиган дуал таълим; оилада таълим олиш ва мустақил таълим олиш; катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш; жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар (шахслар) учун инклюзив таълим; экстернат тартибидаги…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Юзлаб қўшиқлари машҳур шоир реанимацияда оғир аҳволда. Аёли ёрдам сўрамоқда…

Кўплаб шеърлари машҳур хонандалар томонидан қўшиққа айлантирилган таниқли шоир Шамсиддин Садоий оғир аҳволда. Бу ҳақда Садоийнинг аёлига таяниб, «Fikrat.uz» хабар бермоқда. “Шоир Шамсиддин Садоий ҳозир Зангиотадаги шифохонада жонлантириш бўлимида оғир аҳволда ётибди. Не-не машҳур қўшиқчилар унинг шеърларини қўшиқ қилиб айтишган. Телефон қилсам, ҳеч бири ёрдам бермаяпти. Илтимос, ёрдам беринг, хўжайним ўлиб қолади” Йиғи аралаш овозли ёзувдан тушунганларим шу бўлди. Уни шоирнинг турмуш ўртоғи Иқбол Эргашева юборган экан. Ўқувчига тушунарли бўлиши учун гапни бошидан бошласам. Бир одатим бор, “Facebook”да дўст тутинганларимга таваллуд кунлари муносабати билан дил сўзларимни ёзиб тураман. Кеча халқимиз севиб тинглайдиган…

Ko'proq o'qing