ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ 

Тилга эътибор ҳар куни бўлиши керак /// Бозор, дўконларда, жамоат жойларида, биноларнинг пештоқида, ташқи рекламаларда миллийлигимиз акс этадиган битиклардан фойдаланишимиз мақсадга мувофиқ бўлиши тўғрисида фикрлар билдирилди.

Тилга эътибор ҳар куни бўлиши керак

Қамаши туманидаги 6-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби концерт залида “Жой номлари – халқ ҳаётининг кўзгуси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда фақат 21 октябрь санаси арафасида Она тилимизга бўлган эътиборни кучайтириб қолмасдан, ҳар куни, ҳар биримиз ўзбек тили ҳақида қайғуришимиз лозимлиги таъкидланди.

Бозор, дўконларда, жамоат жойларида, биноларнинг пештоқида, ташқи рекламаларда миллийлигимиз акс этадиган битиклардан фойдаланишимиз мақсадга мувофиқ бўлиши тўғрисида фикрлар билдирилди.

Иштирокчиларга туманимизнинг ёш санъаткорлари жонли ижродаги қўшиқларини тақдим қилишди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Зиёда Аминова иштирок этди.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment