ЖАМИЯТ ТЕХНОЛОГИЯ 

UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан судга мурожаат қилди /// Судда Монополияга қарши курашиш қўмитасидаги махсус комиссиянинг UzAuto Motors компаниясидан енгил автомобиллар нархининг асоссиз оширилган қисмини тушириш ва ортиқча олинган маблағни истеъмолчиларга қайтариш тўғрисидаги қарори кўриб чиқилади. Маълум қилинишича, суд иши 2 октябрь куни Тошкент шаҳар маъмурий суди биносида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

UzAuto Motors компанияси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси томонидан компанияга асоссиз оширилган нархларни бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатмасини ўз ичига олган қарори устидан Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят қилди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар берди.

Судда Монополияга қарши курашиш қўмитасидаги махсус комиссиянинг UzAuto Motors компаниясидан енгил автомобиллар нархининг асоссиз оширилган қисмини тушириш ва ортиқча олинган маблағни истеъмолчиларга қайтариш тўғрисидаги қарори кўриб чиқилади.

Маълум қилинишича, суд иши 2 октябрь куни Тошкент шаҳар маъмурий суди биносида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment