ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ ШОУ-БИЗНЕС 

«Оддий халқнинг қонини ичасизлар». Каниза ва ЙПХ ходими ўртасидаги тортишув видеоси тарқалди (видео)

«Оддий халқнинг қонини ичасизлар». Каниза ва ЙПХ ходими ўртасидаги тортишув видеоси тарқалди (видео)

Ижтимоий тармоқларда хонанда Каниза ва ЙПХ ходими ўртасидаги тортишув видеоси тарқалди. Ушбу видеолавҳа «Ёшлар» телеканалининг «Автопатруль» кўрсатувида эфирга узатилган. Бу ҳақда «Дарё» ёзмоқда.

Каниза 2 сентябрь куни Captiva автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган ҳамда «тонировка» рухсатномаси муддати ўтиб кетгани аниқланган.

«Автотранспорт воситасига тегишли бўлган ҳужжатларни текширган пайтимда ‘тонировка’ рухсатномаси муддати 29 август куни ўтиб кетгани маълум бўлди. Ҳайдовчига автомобиль вақтинчалик жарима майдончасига олиб кетилишини айтсам, қаршилик қиляпти», — дейди ЙПХ ходими.

Шу пайтда суҳбатга Каниза ҳам аралашади ҳамда саволи борлигини айтади.

«‘Тонировка’нинг муддати 29 августда ўтиб кетган, байрам муносабати билан 3 кун дам олиш куни берилди. Ҳатто коронавирусга ҳам анализ топшира олмадик, 2, 3-куни ишлаймиз дейишди. Бир кун ўтиб кетгани учун қонимизни ичяпсиз, қўпол муомала қиляпсиз», — дейди хонанда.

ЙПХ ходими суҳбат бодикамерасига ёзилганини, қўпол муомала қилмаганини айтади. «Бечора қолган одамлар нима қиларкан-а? Оддий халқнинг қонини ичасизлар», — дейди Каниза.

Видеолавҳа сўнгида Канизанинг Captiva’си жарима майдончасига қўйилгани айтилган.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment