ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ ҲИДОЯТ САРИ 

Қаршининг қадимий тўрт дарвозасидан бири тикланмоқда /// Қарши шаҳридаги “Одина” мажмуасида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари жараёнида шаҳарнинг қадимий дарвозаларидан бири тикланмоқда, деб хабар беради

Қарши шаҳридаги “Одина” мажмуасида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари жараёнида шаҳарнинг қадимий дарвозаларидан бири тикланмоқда, деб хабар беради  Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати.

“Тутак” номи билан аталган дарвоза “Одина” мажмуасининг қуйи қисмида, “Қиличбек” мадрасаси яқинида жойлашган, – дейди ҳудудий бошқарма бошлиғи Нуъмон Райимқулов. – Бу дарвоза қадимда ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган. Бир тарафидан катта чорсу (савдо маркази)га, бошқа тарафидан амир кошонасига ва бек саройига йўл бўлган.

Манбаларга кўра, қадимги Қаршининг яна 3 дарвозаси шаҳарнинг бошқа кириш ҳудудларида бўлган. Тутак дарвозасининг икки томонида 25 метрдан деворлари, 50 метрлик хандаги, дарвоза тўғрисидаги кўтарма кўприк ва икки ёнида сарбозхонаси бўлган. Унинг атрофидаги Амир Темур бунёд этган Регистон майдони, “Одина” масжиди ҳам ҳозирда қайта реконструкция қилинмоқда.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment