ЖАМИЯТ СПОРТ 

«Мени бўғишга ҳаракат қилишди». Маҳрезнинг сингилларига ҳужум уюштирилди /// «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрезнинг икки синглиси — Дунё ва Инесга уларга тегишли гўзаллик салонида ҳужум уюштирилган.

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрезнинг икки синглиси — Дунё ва Инесга уларга тегишли гўзаллик салонида ҳужум уюштирилган.

«The Sun» тарқатган хабарга кўра, воқеа Парижда рўй берган. Салонга ташриф буюрган мижозлардан бири хизмат учун ҳақ тўлашдан бор тортиши натижасида можаро юзага келган. Шундан сўнг салонга 3та машинада 12 нафар киши етиб келиб, Маҳрезнинг сингиллари ва бошқа ходимларига ҳужум уюштиришган. Оқибатда улар тан жароҳатлари олишган.

«Биз жароҳат олдик ва руҳий изтиробга тушдик. Нима учун бундай ҳодиса рўй берганини билмаймиз. Балки, биз Риёднинг синглиси бўлганимиз усундир? Улар бақир-чақир қилишди, ҳақоратлашди, буюмларни улоқтиришди ва шафқатсизларча ҳаракат қилишди. Улардан бири мени бўғишга ҳаракат қилди, бошқаси эса синглимни тепди», — деди Дунё.

Маҳрезнинг ўзи эса воқеа жойига етиб кела олмади. Чунки, у бир ҳафта илгари коронавирусга чалинган эди. Ҳозирда у карантин муддатини ўтамоқда.

Манба: sport24.ru

Tegishli xabarlar

Leave a Comment