ЖАМИЯТ СПОРТ 

Жаҳон рекордига бир қадам: Роналду миллий жамоада 100тадан кўп гол урган европалик илк футболчига айланди

УЕФА Миллатлар лигаси 2-тури доирасида Португалия миллий жамоаси сафарда Швеция устидан ғалабага эришди (2:0).

Ўйинда португалияликлар форварди Криштиану Роналдунинг дубли меҳмонларга 3 очкони келтирди.

Бу голлар «Ювентус» голеадори учун миллий жамоа либосидаги 100 ва 101-голлар сифатида қайд этилди. Эътиборлиси, Роналду кўҳна қитъа миллий жамоалари орасида 100та гол урган илк европалик футболчига айланди.

Криштиану миллий жамоалар сафидаги голлари сони бўйича жаҳон рекордини янгилашга яқин келмоқда. Бу борадаги рекорд Эрон миллий жамоаси афсонаси Али Даийга тегишли бўлиб, у форслар таркибида 109та голга муаллифлик қилган. Шундай қилиб, Роналдунинг дунё рекордини такрорлаши учун мамлакати жамоаси сафида 8та гол қолди.

Маълумот учун, Роналдудан кейинги Европадаги энг яхши натижа Венгрия миллий жамоаси афсонаси Ференц Пушкашга тегишли эди – 84та гол.

Бундан ташқари,  Криштиану Португалия сафида 165-ўйинини ўтказди. Роналдуда Европа рекордини ўрнатиш учун 11, жаҳон рекордини янгилаш учун 19 ўйин қолди

Tegishli xabarlar

Leave a Comment