ДУНЁ ЖАМИЯТ 

Тошкентдаги ўқув марказида ўзбек қизлари Жанубий Кореяга турмушга чиқиш учун тайёрланмоқдами? /// Яқинда ижтимоий тармоқларда ўзбек қизларини Жанубий Корея фуқароларига турмушга бериш учун тайёрлаётган марказ фаолиятига оид видео тарқалди.

Яқинда ижтимоий тармоқларда ўзбек қизларини Жанубий Корея фуқароларига турмушга бериш учун тайёрлаётган марказ фаолиятига оид видео тарқалди. Маълум бўлишича, мазкур видео Тошкент шаҳар Яккасарой тумани “Ҳ.Сулаймонов” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2-Миробод кўчаси 35-уйда жойлашган “SEJONG HAKDANG” ўқув марказида 2020 йил 7 сентябрь куни навбатдаги ўқув мавсумининг очилиш маросимида тасвирга олинган. “SEJONG HAKDANG” ўқув маркази 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, юртимиз фуқароларига корейс тили, маданияти ва миллий таомларини ўргатиш мақсадида фаолият юритиб келмоқда. Ўқув марказ раҳбари Хо Со Хенгнинг маълум қилишича, ҳозирги вақтда таҳсил олаётган 350 ўқувчининг 31 нафари Жанубий Корея…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ 

Қувайтнинг янги амири эълон қилинди /// 29 сентябрь куни Қувайт амири Шайх Сабаҳ Ал-Аҳмад Ал-Сабоҳ 91 ёшида вафот этганди. Қувайт вазирлар маҳкамасининг берган маълумотларига кўра, эндиликда валиаҳд шаҳзода Шайх Наваф Ал-Аҳмад Ал-Сабаҳ Қувайтнинг янги амирига айланди.

29 сентябрь куни Қувайт амири Шайх Сабаҳ Ал-Аҳмад Ал-Сабоҳ 91 ёшида вафот этганди. Қувайт вазирлар маҳкамасининг берган маълумотларига кўра, эндиликда валиаҳд шаҳзода Шайх Наваф Ал-Аҳмад Ал-Сабаҳ Қувайтнинг янги амирига айланди. Шайх Наваф марҳум амирнинг укаси ҳисобланади. У 2006 йилда валиаҳд шаҳзода деб эълон қилнганди. Худди шу йили Шайх Сабаҳ Қувайт тахтига ўтирган. Қувайт конституциясига кўра, валиаҳд шаҳзодаликка номзод бўлган ҳар бир янги шахс Миллий Кенгашнинг кўпчилик аъзолари томонидан маъқулланиши керак. Шундан кейингина у валиаҳдликка эришади. Одатда, Қувайтда амир ва валиаҳд шаҳзодалар Мубоак Ал-Сабаҳ авлодлари ичидангина танлаб олинади. 83 ёшли Шайх…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

❗️1 октябрдан алкоголь маҳсулотлари нархи ошади /// • ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 9 400 сўм (илгари 8 600 сўм); • энг кам чакана нарх – 11 200 сўм (илгари 10 200 сўм).

“Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3188-1, 29.09.2020 й). 🔰 Ҳужжатга мувофиқ, қуйидаги нархлар белгиланди: 👉 винонинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун: • ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 9 400 сўм (илгари 8 600 сўм); • энг кам чакана нарх – 11 200 сўм (илгари 10 200 сўм). 👉 коньякнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун: • ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 33 000 сўм (илгари 31 000 сўм); •…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ ШОУ-БИЗНЕС 

Энг кўп кутилаётган фильмнинг суратга олиш жараёни якунига етди /// Режиссёр Жеймс Кэмерон «Аватар-2» фильмининг суратга олиниши якунланганлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Cinema Blend” портали.

Режиссёр Жеймс Кэмерон «Аватар-2» фильмининг суратга олиниши якунланганлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Cinema Blend” портали. Бундан ташқари, кинорежиссёрнинг сўзларига кўра, “Аватар-3” фильмининг суратга олиш ишлари ҳам 95 фоизга якунланган. Суратга олиш ишлари Янги Зеландияда 2017 йилда бошланган. Иш белгиланган жадвалга мувофиқ амалга оширилган, аммо 2020 йил март ойида коронавирус пандемияси сабабли Кэмерон жамоаси суратга олиш ишларини тўхтатишга мажбур бўлган. Эълон қилинган тўртта давомли “Аватар” фильмининг биринчиси 2022 йилнинг 16 декабрда чиқиши кутилмоқда.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ШОУ-БИЗНЕС 

Тошкентдаги тўйда пул ёмғирдек сочилди (видео) //// Видеода куёвнинг дўстлари келин-куёв устига пул сочаётганини кўриш мумкин. Видеодаги лавҳалардан билиш мумкинки, тўй ресторанда эмас, балки куёвнинг уйида бўлган.

Тошкентдаги тўйда пул ёмғирдек сочилди. Тўй видеолавҳаси тармоқларда тарқалди. Бу ҳақда «everyday.uz» ёзмоқда. Видеода куёвнинг дўстлари келин-куёв устига пул сочаётганини кўриш мумкин. Видеодаги лавҳалардан билиш мумкинки, тўй ресторанда эмас, балки куёвнинг уйида бўлган. Ҳозирча тўйнинг қачон бўлгани маълум эмас. Лекин видеодан тўй яқин орада бўлиб ўтганини билиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, карантин чоралари сабаб Ўзбекистонда тўйларни уйда 30 кишилик меҳмонлар билан ўтказишга рухсат берилган эди.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Зўравон UFC жангчиси қидирувга берилди /// UFC жангчиси шериги билан ички ишлар органи ходимини аёвсиз калтаклаб, қочиб кетган эди.

Андижонлик UFC жангчиси шериги билан ички ишлар органи ходимини аёвсиз калтаклаб, қочиб кетган эди. Андижон шаҳар суди уни қамоққа олишга ажрим чиқарган, ҳозир гумондор қидирилмоқда. Бу ҳақда «Zed News» канали хабар бермоқда. Нима бўлган ўзи? 24 сентябрда Андижон шаҳар ИИБ 1-сонли милиция бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси раҳбари, капитан С.Ғ. “Дамас” машинасида кетаётиб, йўл қоидасини бузиб, йўл четида тўхтаб турган “Спарк” машинасига урилган. Бунга жавобан “Спарк” ҳайдовчиси ва салон ичидаги йўловчи “Дамас” ҳайдовчисини уриб, тан жароҳати етказишган. Жабрланувчи шифохонага олиб кетилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, ходимни урган фуқаро UFC жангчиси…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

Супер-контракт нархи қандай ҳисобланади?

Жуда кўпчиликнинг мурожаати деярли бир хил мазмунда: «1 балл етмай қолди, қанча тўлайман», «10 балл етмай қолди, қанча тўлайман», «60 балл тўплаганман, қанча тўлайман» ва ҳ.к. Супер-контракт нархи минимум қанча бўлишини исталган инсон ўзи мустақил ҳисоблаб олиши мумкин, бунинг учун етарли барча маълумотлар эълон қилинган. Фақат озгина ҳафсала керак холос. Батафсил: t.me/xushnudbek/7190 Шундай бўлса-да, супер-контракт миқдорини қандай ҳисоблаш йўлини яна бир бор тушунтиришга ҳаракат қиламан. Энг аввало бир нарсани ёдда тутинг, супер-контрактнинг энг аниқ миқдорини фақат ва фақат ўзингиз ҳужжат топширган олий таълим муассасаси орқали билишингиз мумкин. Чунки жорий йилдан…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

«Таълим тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди

Ҳужжат 1997 йилдан буён амал қилиб келаётган эскирган “Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунларни алмаштиради. Norma янги қонуннинг асосий фарқлари ҳақида қисқача маълумот берди. Қайд этилишича: биринчидан, таълим олиш шаклларининг таснифи кенгайтирилди: ишлаб чиқаришдан ажралган (кундузги) ва ажралмаган ҳолда (сиртқи, кечки, масофавий); назарий – таълим ташкилоти негизида, амалий – таълим олувчининг иш жойида бирга олиб бориладиган дуал таълим; оилада таълим олиш ва мустақил таълим олиш; катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш; жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар (шахслар) учун инклюзив таълим; экстернат тартибидаги…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Юзлаб қўшиқлари машҳур шоир реанимацияда оғир аҳволда. Аёли ёрдам сўрамоқда…

Кўплаб шеърлари машҳур хонандалар томонидан қўшиққа айлантирилган таниқли шоир Шамсиддин Садоий оғир аҳволда. Бу ҳақда Садоийнинг аёлига таяниб, «Fikrat.uz» хабар бермоқда. “Шоир Шамсиддин Садоий ҳозир Зангиотадаги шифохонада жонлантириш бўлимида оғир аҳволда ётибди. Не-не машҳур қўшиқчилар унинг шеърларини қўшиқ қилиб айтишган. Телефон қилсам, ҳеч бири ёрдам бермаяпти. Илтимос, ёрдам беринг, хўжайним ўлиб қолади” Йиғи аралаш овозли ёзувдан тушунганларим шу бўлди. Уни шоирнинг турмуш ўртоғи Иқбол Эргашева юборган экан. Ўқувчига тушунарли бўлиши учун гапни бошидан бошласам. Бир одатим бор, “Facebook”да дўст тутинганларимга таваллуд кунлари муносабати билан дил сўзларимни ёзиб тураман. Кеча халқимиз севиб тинглайдиган…

Ko'proq o'qing