ДУНЁ 

Шимолий Корея коронавирус пандемияси сабаб бондларни сотувга чиқаради

Шимолий Корея коронавирус пандемияси сабаб бондларни сотувга чиқаради

Дунёдаги энг ёпиқ мамлакатлардан бири ҳисобланувчи Шимолий Корея коронавирус пандемияси сабаб оғир иқтисодий инқироз остида қолди, деб хабар беради Financial Times.

Пхеньян 17 йил ичида биринчи бор бондларни сотувга чиқаради. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин маҳаллий бой қатламдан облигацияларни сотиб олишни талаб қилиб, шу орқали мамлакат бюджетининг 60 фоизини молиялаштириш учун хориж валютасини жалб этишни режалаштирмоқда. Американинг Foreign Policy Research Institute таҳлил марказини ходими Бенжамин Силберстейннинг сўзларига кўра, ҳукумат облигациялар сотиб олишни режимга содиқликни намоён этиш сифатида баҳолайди.

Fitch рейтинг агентлигининг баҳолашича, Шимолий Корея иқтисодиёти 2020 йилда 6 фоизга тушиб кетади. Вазиятнинг ёмонлашувига санкциялар ва 2018—2019 йилларда кетма-кет келган қурғоқчиликлар сабаб бўлган.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment