ДУНЁ СПОРТ 

«Ювентус» 42 ёшли Буффоннинг келажаги борасида бир қарорга келди /// Манбага кўра, туринликлар 42 ёшли посбон билан 2021 йилнинг ёзигача бўлган муддатга шартнома имзолашади.

«Ювентус» раҳбарияти Жанлуиджи Буффон билан шартномани узайтириш борасида келишиб олди. Бу ҳақда журналист Николо Скира Twitter орқали хабар тарқатди.

Манбага кўра, туринликлар 42 ёшли посбон билан 2021 йилнинг ёзигача бўлган муддатга шартнома имзолашади. Ҳозирча келишувнинг бошқа шартлари маълум қилинмади.

Эслатиб ўтамиз, Буффон 2001 йилдан бери «Ювентус» шарафини ҳимоя қилиб келади. 2018 йилнинг ёзида «ПСЖ»га ўтиб, бир йилдан кейин «кекса синьора» сафига қайтиб келди.

Жижи ушбу мавсумда барча мусобақалар доирасида 11та ўйинда майдонга тушиб, 9та тўп ўтказиб юборди.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment