ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ 

Кўчалар пешлавҳаларини танлашда фаол иштирок этинг!

Қашқадарё вилоятидаги мавжуд кўчаларнинг ойдин, файзли бўлишини таъминлаш мақсадида йўл кўрсатувчи, манзилни ифодаловчи пешлавҳаларнинг замонавий дизайн асосида ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Воҳа аҳолиси, ташриф буюраётган меҳмонлар, сайёҳлар учун қулайликларни кенгайтириш, сифатли хизмат кўрсатишда бу муҳим, албатта. Кўча номларини ифодаловчи пешлавҳаларни жойлаштиришда – давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш, муҳими тушунарли, кўрган кўзга қувонч бағишлайдиган бўлишига эътибор қаратилади.

Бунда аввало, сизнинг фикрингизни билишни истадик. Ҳудуд кўркига чирой қўшиш ишига ўз таклифингиз билан ҳисса қўшинг. Фикр, мулоҳазаларингизни қуйидаги @qvh_murojaat телеграм манзилида кутамиз.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment