ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

Тез ёрдам автомобиллари импорт божхона божидан озод қилинди

“Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан тез тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш учун қўшимча шарт шароитлар яратиш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4737-сон, 30.05.2020 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга мувофиқ, нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун республика ҳудудига олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари (ТИФ ТН коди 8703221010, 8703231930, 8703241010, 8703311010, 8703321910, 8703331910) 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга импорт божхона божидан озод қилинди.

⏰ Ушбу имтиёз нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан мазкур қарор эълон қилингунга қадар олиб кирилган “божхона омбори” режимида 6 ойдан кўп турган янги тез тиббий ёрдам автомобилларининг божхона расмийлаштирувида ҳам қўлланилади.

❗️Автомобиллардан мақсадсиз фойдаланилган тақдирда, имтиёз берилиши муносабати билан тўланмаган импорт божхона божи суммаси молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда Давлат бюджетига ундириб олинади.

 

Tegishli xabarlar

Leave a Comment