ЖАМИЯТ САЛОМАТЛИК 

Китоблик бемор коронавирусдан эмас, ёндош касалликлари туфайли вафот этган

Қашқадарё вилояти Китоб туманида коронавирус билан касалланганлик бўйича гумонланиш ҳолати аниқлангани ҳақида аввал хабар берилган эди.

Гумонланувчи, 1963 йилда туғилган фуқаро Китобда яшаган. У 9 май куни Қозоғистондан юртимизга қайтиб келган. 10 май куни Яккасарой туман тиббиёт бирлашмасига пневмония ташхиси билан ётқизилган.

🚫 Ўтказилган диагностик тахлиллардан сўнг беморда «Covid-19» инфекцияси аниқланмаган. Бундан аввал у жигар циррози ташхиси билан даволанган.

🔳 29 май куни у Китоб туман шошилинч тиббий ёрдам бўлимига олиб келинган. Коронавирус инфекциясига олинган таҳлил унда гумон натижани қайд этгани боис суртма намуналари 31 май куни ўрнатилган тартибга кўра, махсус лабораторияга юборилган. Шу куни у ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан вафот этган.

🛏 Коронавирусга гумонланган марҳум билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар эҳтиёт чораси сифатида стационар ва уй карантинига олинган. Китоб туман ҳудуди тўлиқ карантинга ёпилган.

🔬 31 май куни юборилган суртма намуналарини такрор текширув натижаларига кўра, марҳум беморда коронавирус инфекцияси аниқланмади.

📌 У ёндош касалликлар туфайли вафот этгани маълум бўлди. Шундай бўлса-да, қатъий санитария қоидаларига кўра, карантинга олинган фуқаролар маълум муддат тиббий кузатувда бўлишади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Tegishli xabarlar

Leave a Comment