ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ 

Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи ҳуқуқи

✅ Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи ҳуқуқлари : ⬇️
👉 товарни шундай маркали товарга алмаштириб олиш;
👉 товарни бошқа маркали (моделли) товарга алмаштириб, нархини қайта ҳисоб-китоб қилиш;
👉 нуқсонларни бепул бартараф этишни ёки харажатларни қоплашни талаб қилиш;
👉 нархни нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;
👉 шартномани бекор қилиш ва кўрилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

✅ Мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш учун товарнинг нуқсони қуйидаги муддатларда аниқланган бўлиши лозим, яъни: ⬇️
👉 товарнинг кафолат муддати ёхуд яроқлилик муддати мобайнида;
👉 кафолат муддати ва яроқлилик муддати белгиланмаган товарлар бўйича 6 ой мобайнида;
👉 кўчмас мулк истеъмолчига сотилган кундан бошлаб 2 йил ичида;
👉 мавсумий товарлар учун Ҳукумат томонидан белгиланган муддатда.

✅ Нуқсонли товар сотувчига қуйидагилар билан бирга қайтарилади: ⬇️
👉 товарнинг касса (товар) чеки;
👉 товарнинг техник паспорти (кафолат муддати белгиланган товарлар учун).

✅ Истеъмолчи товарда камчиликларни ёки бошқа нуқсонларни аниқлаган тақдирда сотувчи (ишлаб чиқарувчи): ⬇️
👉 уни айни шундай маркали товарга 7 кунлик муддатда;
👉 товар сифатини қўшимча текшириш зарур бўлганида 20 кун ичида;
👉 айни шундай маркали товар бўлмаганда 1 ой ичида;
👉 чўл ва олис жойларда, товарлар вақти-вақти билан олиб бориладиган жойларда эса ушбу жойларга навбатдаги товар етказиб бериш учун кетадиган муддат ичида, лекин 2 ойдан кечиктирмай алмаштириб бериши шарт.

Истеъмолчи сифатли ноозиқ-овқат товарини (масалан, совун, идиш-товоқ, ўйинчоқлар, канцелярия моллари ва шу кабилар) сотиб олган кунидан бошлаб 10 кун ичида айни шундай товарга алмаштириб олишга ҳақли.

Агар сотувчида бундай товар мавжуд бўлмаса, истеъмолчи тўланган пулни қайтариб олиши мумкин.

Алмаштирилаётган товарларнинг нархида тафовут бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинади.

✅ Сотувчи томонидан нуқсонли товарни алмаштириб бериш рад этилса: ⬇️
👉 ваколатли органларга;
👉 суд органларига мурожаат қилиш мумкин.

 

Tegishli xabarlar

Leave a Comment