ЖАМИЯТ СПОРТ 

Футбол бўйича агентларни аккредитациядан ўтказиш тартиби жорий этилади /// Қарорга мувофиқ, ҳудудий футбол ассоциацияларига юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олиш тизими

“Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (311-сон, 22.05.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, ҳудудий футбол ассоциацияларига юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олиш тизимини тубдан такомиллаштириш, футбол соҳасига хусусий инвестицияларни кенг жалб этишни ташкил қилиш каби вазифалар тавсия этилди.

🗓 “Спорт мактаблари футбол лигаси” ва “Профессионал футбол мактаблари лигаси” мусобақалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт ва оммавий тарбия тадбирлари календарь режасига киритилади.

🏟 Тегишли ҳудудда профессионал футболни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратилади, жумладан, ҳар бир тумандан (шаҳардан) ҳудудий биринчиликларда иштирок этувчи камида битта футбол жамоаси ва ўтказиладиган мусобақаларга мос равишда марказий стадион бўлиши таъминланади.

📋 Қарорга кўра, Футбол бўйича агентлар (воситачилар) фаолиятини тартибга солиш ва уларни аккредитациядан ўтказиш тартиби амалиётга жорий этилади.

 

Tegishli xabarlar

Leave a Comment