ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ СПОРТ 

“Ўзбек футболи” бренди яратилади – Вазирлар Маҳкамасининг қарори чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 4 декабрдаги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциацияларига (кейинги ўринларда – ҳудудий футбол ассоциациялари) уларнинг асосий вазифалари сифатида қуйидаги йўналишларни ривожлантириш тавсия этилсин:

– болалар ва ўсмирларнинг футбол билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, хаваскор футболни оммалаштириш, бу борада умумтаълим мактаблари, спорт-таълим муассасалари, маҳалла ва ташкилотларда футбол бўйича мусобақаларни ташкил этиш;

– юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олиш (селекция) тизимини тубдан такомиллаштириш;

– футбол соҳасига хусусий инвестицияларни кенг жалб этишни ташкил қилиш;

– футбол соҳасининг бозор механизмлари асосида бошқарилишини таъминлаш;

– футбол клубларини хусусий секторга ўтказишни ташкил этиш ҳамда улар орасида соғлом спорт рақобати муҳити яратилишини таъминлаш;

– футбол мусобақалари томошабоплигини ошириш ҳамда футболни ривожлантиришнинг янги тизимини самарали йўлга қўйиш орқали “ўзбек футболи” бренди яратилишини таъминлаш;

– футбол соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишга илғор илмий-методик ва инновацион технологияларни жорий этиш;

– футбол соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, футбол инфратузилмасини моддий-техник жиҳатдан янада яхшилаш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш юзасидан доимий равишда таклифлар ишлаб чиқиш;

– футболни, шу жумладан худудий футбол ассоциациялари аъзоларини, футболчилар, тренерлар ва ҳакамларни, футбол фахрийлари ва бошқа мутахассисларни илмий-методик ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга кўмаклашиш.

 

Tegishli xabarlar

Leave a Comment