ДУНЁ СПОРТ 

«Реал» ЕЧЛ ва Ла лигада ғолиб чиқса, ўйинчилар қанча мукофот олиши маълум бўлди

«Реал» клуби Европа чемпионлар лигаси ва Испания чемпионатининг ушбу мавсумида ғолибликни қўлга киритса, футболчилар яхшигина мукофот оладиган бўлишди.

«Marca» тарқатган хабарга кўра, жамоа ҳар иккала совринни қўлга киритадиган бўлса, раҳбарият ҳар бир ўйинчига 720 минг евро миқдорида мукофот пули тўлаб беради. Бу орқали футболчилар коронавирус пандемияси пайтида маошларнинг қисқартирилиши билан боғлиқ камомадни қоплаб олишлари мумкин.

«Реал» Ла лиганинг 27-туридан кейин жадвалда 2-ўринни эгаллаб турибди. Зидан жамоаси пешқадам «Барселона»дан 2 очко ортда қолмоқда.

«Қироллик клуби» Чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида дастлабки ўйинни ўз уйида «Манчестер Сити»га қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

Манба: soccernews.ru

Tegishli xabarlar

Leave a Comment