ДУНЁ САЛОМАТЛИК 

Берлин Москвадаги беморларини қабул қилиш бўйича таклиф билан чиқди

Берлин мэри Майкл Мюллернинг таъкидлашича, коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни Германия пойтахтидаги клиникаларга жойлаштириш бўйича Москвага таклиф жўнатган.

Сиёсатчи бу ҳақда Tagesspiegel нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

 “Бизнинг шаҳримиз биродар Москвага ўз таклифини жўнатди”, деди шаҳар мэри.

Нашрнинг қайд этишича, Берлин касалхоналаридаги йигирма минг ётоқдан қарийиб, саккиз мингтаси бўш турибди.

Илгари шундай таклифни Саксония Бош вазири Майкл Кречмер ҳам билдирган эди.

Spiegel нашрига берган интервьюсида сиёсатчи Россияда коронавирусни енгиш учун биргаликда ҳаракат қилиш, беморларни Германия клиникаларида даволаш ташаббуси билан чиққан эди.

Маълумки, COVID-19 пандемиясининг биринчи тўлқини пайтида Германия клиникалари бошқа мамлакатлар, жумладан, Франция ва Италиядан келган беморларни қабул қилган.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment