ЖАМИЯТ 

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент қарори (ПҚ–4720-сон, 20.05.2020 й.) қабул қилинди. 💰Қарорга мувофиқ, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қўшимча равишда 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар қуйидаги ваколатли банкларга ажратилади: • “Агробанк” АТБга – 40 миллион АҚШ доллари эквивалентида; • АТ Халқ банкига – 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида; • “Микрокредитбанк” АТБга – 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ САЛОМАТЛИК 

Ҳурматли воҳадошлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

🔺Аввал ҳам таъкидлаганимиздек, «Яшил ҳудуд» – бу ҳамма нарса қилиш, мақсадсиз кўчага чиқиш дегани эмас. Бугун, 2020 йил 22 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3006 (+39) нафарни ташкил қилмоқда. Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 28 нафари аҳоли орасидан қайд этилиши барчамизни карантин қоидаларига жиддий амал қилишга чорловдир. Шу муносабат билан, вилоят раҳбари сифатида яна бир бор Сиз азизларга мурожаат қилмоқчиман: – Барча ҳудудлар учун белгиланган карантин қоидалари, хусусан, кўчада ниқобда бўлиш, жамоат жойларида масофа сақлаш, дезинфекция, шахсий гигиена сингари бир қатор қоидаларга “Яшил ҳудуд”да ҳам…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Маъмурий қамоқ кимларга қўлланмайди?

Қонунчиликка кўра, қуйидагиларга нисбатан маъмурий қамоққа олиш чораси қўлланилиши мумкин эмас: 👉 ҳомиладор аёлларга; 👉 3 ёшгача боласи бўлган аёлларга; 👉 14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга; 👉 18 ёшга тўлмаган шахсларга; 👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга.

Ko'proq o'qing
ДУНЁ СПОРТ 

ОАВ: Ла Лига 12 июнь куни Андалусия дербиси билан бошланади

Испания Ла лигаси 12 июнь куни қайта бошланади. Бу ҳақда Cadena Cope хабар тарқатди. Манбага кўра, карантиндан кейинги илк ўйин 12 июнь, жума куни бўлиб ўтади. Ўша куни «Севилья» ва «Бетис» жамоалари тўқнаш келишади. Испания 28 май куни мавсумни давом эттириш учун расмий ҳужжатни олади ва чемпионат тақвими маълум бўлади. Манба: ua-football.com

Ko'proq o'qing