ДУНЁ ЖАМИЯТ САЛОМАТЛИК 

Коронавирус вакцинаси АҚШда одамларда муваффақиятли синовдан ўтказилди

Коронавирус вакцинаси АҚШда одамларда муваффақиятли синовдан ўтказилди

Moderna Америка биотехнология компанияси одамларда коронавирус вакцинаси клиник синовларининг биринчи босқичи муваффақиятли якунланганини эълон қилди.

Препарат апрель ойида бир гуруҳ кўнгиллиларда синовдан ўтказила бошланган эди. mRNA-1273 вакцинасини олгандан сўнг, тест иштирокчиларининг қарши таналари препаратнинг дозасига қараб коронавирусдан соғайган одамларнинг қонидаги тегишли кўрсаткичдан ошиб кетган ёки бир хил даражада бўлган.

Биринчи босқичда препарат ўзининг хавфсиз эканлигини исботлади ва асоратларсиз ўтмоқда. Компания клиник синовларнинг якуний босқичини июль ойида бошланишини режалаштирмоқда.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment