ДУНЁ 

Венгрияда жинс ўзгартириш тақиқлаб қўйилди

Кеча, 19 май куни Венгрия парламенти туғилганда қайд этилган жинсни ўзгартиришни тақиқловчи қонунни қабул қилди, дея хабар бермоқда Deutsche Welle. 
Ушбу қонунни бош вазир Виктор Орбан бошчилигидаги «ФИДЕС – Венгрия фуқаролик иттифоқи» партиячи депутатлари ҳам қўллаб-қуввалади. Бош вазир бундан аввал бир неча бор жинс ўзгартиришни танқид қилган эди.

Венгрия парламентининг бу қарори танқидга учрамай қолмади. Amnesty International ташкилотининг Венгриядаги ваколатхонаси раҳбари Дэвид Виг қонунни «ўрта асрларга қайтиш» деб баҳолади. Унинг фикрича, энди трансгендерларга ҳужумлар ва уларни камситиш ҳолатлари ортиши мумкин. 

Жорий ой бошларида Венгрия парламенти Европа Иттифоқининг аёлларга нисбатан зўравонликлар ва маиший зўравонликларга қарши курашга қаратилган, Истанбул конвенцияси деб ҳам аталадиган конвенцияни ратификация қилишдан бош тортди. Депутатларнинг фикрига кўра, бу ҳужжат «бузғунчи гендер мафкураси»ни ва «ноқонуний иммиграция»ни қўллаб-қувватлайди. ФИДЕС вакиллари аёлларни ҳимоялаш учун амалдаги Венгрия қонунчилиги кифоя эканини таъкидлади.

Шунингдек, Венгрия парламенти жинси ёки жинсий ориентацияси учун таъқибга учраган мигрантлар ва қочқинларни мамлакатга қабул қилишни ҳам тақиқлади. 

Tegishli xabarlar

Leave a Comment