ЖАМИЯТ СПОРТ 

«Бахтли лаҳзалар». Роналду ва Жоржина фарзандлар билан

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг қаллиғи Жоржина Родригес инстаграм орқали оилавий суратни эълон қилди. «Бирга ўтказган кунларимизни яхши кўраман. Ўйнаймиз, ўрганамиз, ушбу лаҳзалардан завқланамиз. Кичик лаҳза, кунлик рўзғор, оила. Сизларни севаман!» — дея изоҳ ёзди Жоржина. Манба:  

Ko'proq o'qing
ДУНЁ 

Венгрияда жинс ўзгартириш тақиқлаб қўйилди

Кеча, 19 май куни Венгрия парламенти туғилганда қайд этилган жинсни ўзгартиришни тақиқловчи қонунни қабул қилди, дея хабар бермоқда Deutsche Welle.  Ушбу қонунни бош вазир Виктор Орбан бошчилигидаги «ФИДЕС – Венгрия фуқаролик иттифоқи» партиячи депутатлари ҳам қўллаб-қуввалади. Бош вазир бундан аввал бир неча бор жинс ўзгартиришни танқид қилган эди. Венгрия парламентининг бу қарори танқидга учрамай қолмади. Amnesty International ташкилотининг Венгриядаги ваколатхонаси раҳбари Дэвид Виг қонунни «ўрта асрларга қайтиш» деб баҳолади. Унинг фикрича, энди трансгендерларга ҳужумлар ва уларни камситиш ҳолатлари ортиши мумкин.  Жорий ой бошларида Венгрия парламенти Европа Иттифоқининг аёлларга нисбатан зўравонликлар…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Айрим қурилиш техникалари божхона тўловларидан озод этилади /// ▪️2021 йил 1 январгача бўлган муддатда импорт қилинадиган янги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк ташиш транспорт воситалари (27 турдаги);

“Ҳудудларда кўп қаватли бинолар қуриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4718-сон, 19.05.2020 й.) қабул қилинди. ✅ Қарорга мувофиқ, қуйидагилар божхона тўловларидан (қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади: ▪️2021 йил 1 январгача бўлган муддатда импорт қилинадиган янги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк ташиш транспорт воситалари (27 турдаги); ▪️2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатда кўп қаватли монолит уй-жойлар қуриш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ импорт қилинадиган бетон қуйиш қолиплари, бетон тайёрлаш машина ва механизмлари. 🔺Божхона тўловларини тўловчилар 2020 йил 1 июлдан…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ ЖАМИЯТ САЛОМАТЛИК 

Коронавирус вакцинаси АҚШда одамларда муваффақиятли синовдан ўтказилди

Moderna Америка биотехнология компанияси одамларда коронавирус вакцинаси клиник синовларининг биринчи босқичи муваффақиятли якунланганини эълон қилди. Препарат апрель ойида бир гуруҳ кўнгиллиларда синовдан ўтказила бошланган эди. mRNA-1273 вакцинасини олгандан сўнг, тест иштирокчиларининг қарши таналари препаратнинг дозасига қараб коронавирусдан соғайган одамларнинг қонидаги тегишли кўрсаткичдан ошиб кетган ёки бир хил даражада бўлган. Биринчи босқичда препарат ўзининг хавфсиз эканлигини исботлади ва асоратларсиз ўтмоқда. Компания клиник синовларнинг якуний босқичини июль ойида бошланишини режалаштирмоқда.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ САЛОМАТЛИК 

Кўршапалаклар организмида мингдан кўпроқ турдаги коронавируслар аниқланди

Уҳандаги вирусология институти ходимаси Ши Чжэнли кўршапалаклар организмида 1,5 мингга яқин янги турдаги коронавирусларни аниқлади. Улардан бир қисми келгусида янги пандемияларга сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Big Picture Science podcast подкасти муаллифлари маълум қилишди. Олимлар кўршапалакларни тутиб, уларнинг биологик маълумотларини йиғишган. Ҳаммаси бўлиб кўршапалаклардан олинган 15 мингга яқин сўлак, қон ва нажас намуналари таҳлил қилинган. Олимлар тадқиқот давомида намуналарнинг 10 фоизида 1,5 минг турдаги коронавирусларни аниқлашган. Бу вируслар институтда сақлаб қўйиш учун музлатиб қўйилган. “Бу вируслардан аксарияти ҳеч қачон одамларга юқмайди, бироқ баъзиларида бунга мойиллик бўлиши мумкин. Ҳозирда улардан…

Ko'proq o'qing