ДУНЁ ЖАМИЯТ 

АҚШда Трампга қарши иш очилди. У нимада айбланмоқда?

Америка етакчиси Дональд Трамп қарши иш очилди. Янги тергов Вакиллар палатаси демократлари ва АҚШ Конгресси Сенати томонидан бошланди. Reuters хабарига кўра, бунга бир қатор мансабдор шахслар, шу жумладан Давлат департаменти инспектори Стив Линикнинг ишдан олиниши сабаб бўлган.

Конгрессменларнинг фикрига кўра, Трамп ўз маъмуриятини назорат қилиши мумкин бўлган барча амалдорларни ишдан бўшатишга уринмоқда. Жумладан, Линик сиёсий сабабларга кўра ишдан олинган. «Даъвога кўра, Давлат котиби Майк Помпео Трампга Линикни лавозимидан четлатишни тавсия қилган, чунки Линик Помпеонинг қонунбузарликлари бўйича тергов бошлаганди», дейди Конгресснинг баъзи вакиллари.

Эслатиб ўтамиз, илгари Линик Трампга импичмент эълон қилиш иши бўйича кўрсатма берган эди.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment