ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ 

Болаларни қўрқитманг!

«Болажон» ТВда бир маҳлуқ ҳақида мултфильм бераётган экан, тўғриси эьтибор ҳам қилмабман. Фақат 4 ёшли набирам «Бобожон, қўрқаяпман», – дея жовдирагандан кейин қарасам, чиндан ҳам қайси бир хорижнинг гўдаклар тугул ундан катталар ҳам чўчийдиган, айниқса, болалар тушига кириб чиқадиган бир-бирини «ейман,ғажийман» деган фильми намойиш этилаётган экан. Дарров телевизорни бошқа каналга олдим, набирамни юпатдим. Ва ўйлаб қолдим: Азиз ТВ даги ҳамкасблар, ҳеч бўлмаса,шу болалар каналига эьтиборлироқ бўлинг, мурғак қалблар руҳиятига салбий таьсир қилмайдиган қандай ажойиб мултфильмлар бор, шуларни қўйинг. «Болажон» телеканали ходимлари сизлар минглаб болалар учун ишлайсиз, уларни қўрқитманг!

Абдурасул Жумақулов
журналист

Tegishli xabarlar

Leave a Comment