МАДАНИЯТ СПОРТ 

Янги рейтинг: Месси бир, Роналду учинчи ўринда

GiveMeSport сайти Европа чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рейтингини эълон қилди. Унда футболчиларнинг мусобақада ўтказган ўйинлари ва урган голлари нисбати инобатга олинди.

Биринчи ўринни «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси эгаллади. Аргентиналик футболчи 141та ўйинда иштирок этиб, 114та гол урган. Битта ўйинда ўртача голлар сони — 0,81.

Ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи поғона «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» клублари собиқ ҳужумчиси Рууд Ван Нистелройга тегишли бўлди — 0,77 гол/ўйин. Нидерландиялик форвард 73та ўйинда 56та тўп киритган.

Учинчи ўринни эса мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурар Криштиану Роналду эгаллади. «Ювентус» ҳужумчиси турнир доирасида 169та учрашувда майдонга тушиб, 128та гол урган. Унинг битта баҳсда урган ўртача голлари сони — 0,76 гол.

Кучли бешликка Роберт Левандовски («Бавария», 0,74) ва Неймар («ПСЖ», 0,61) кучли бешликка киришди.

ЕЧЛдаги энг яхши ҳужумчилар рейтинги (топ-10):

1. Лионель МессиБарселона») — 114 гол/141 ўйин (0,81 гол)
2. Руд ван Нистелрой («Манчестер Юнайтед» ва «Реал») — 56/73 (0,77)
3. Криштиану Роналду («Ювентус») — 128/169 (0,76)
4. Роберт Левандовски («Бавария») — 64/86 (0,74)
5. Неймар («ПСЖ») — 35/57 (0,61)
6. Филиппо Индзаги («Ювентус» ва «Милан») — 46/81 (0,57)
7. Эдинсон Кавани («ПСЖ») — 35/62 (0,56)
8. Серхио Агуэро («Манчестер Сити») — 39/71 (0,55)
9. Карим Бензема («Реал») — 64/119 (0,54)
10. Рауль («Реал») — 71/142 (0,5).

Tegishli xabarlar

Leave a Comment