МАДАНИЯТ СПОРТ 

Янги рейтинг: Месси бир, Роналду учинчи ўринда

GiveMeSport сайти Европа чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рейтингини эълон қилди. Унда футболчиларнинг мусобақада ўтказган ўйинлари ва урган голлари нисбати инобатга олинди. Биринчи ўринни «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси эгаллади. Аргентиналик футболчи 141та ўйинда иштирок этиб, 114та гол урган. Битта ўйинда ўртача голлар сони — 0,81. Ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи поғона «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» клублари собиқ ҳужумчиси Рууд Ван Нистелройга тегишли бўлди — 0,77 гол/ўйин. Нидерландиялик форвард 73та ўйинда 56та тўп киритган. Учинчи ўринни эса мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурар Криштиану Роналду эгаллади. «Ювентус» ҳужумчиси турнир доирасида 169та учрашувда…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

Камбағал оилаларга 231 гектар ер бўлиб берилди

Самарқанд вилояти Иштихон туманида ҳоким бош бўлган биринчи сектори ҳудудидаги маҳаллаларда аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсадида 50 оилага паррандачилик йўналишида ишлаши учун 100 донадан жўжа тарқатилди. Бу жўжаларни боқиш учун эса 500 минг сўмдан субсидия ҳам берилди. – Шу 100 та жўжани боққан оила камбағалликдан чиқиб кетадими, деган савол туғилиши табиий, – дейди Иштихон тумани ҳокими Ш.Негматов. – Йўқ, албатта. Бу шу оилаларда турмуш тарзини яхшилаш, улар ҳаётини ўзгартириш учун дастлабки қадам. Кейинги босқичда мазкур хонадон эгаларининг фаолияти кенгайтирилиб, чорвачилик йўналишига ўтказилади. Қўй, мол боқиши учун шароит яратиб берамиз, ёрдам кўрсатамиз.…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Жорий йилнинг 5 май кунидан бугунга қадар Қашқадарёда 142 нафар қоидабузар пиёдага чора кўрилган

  Содир бўлаётган ЙТҲларнинг аксарияти пиёдалар иштирокида эканлиги барчамизга маълум. Амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”га фақатгина ҳайдовчилар эмас, йўловчи ва пиёдалар ҳам бирдек амал қилишлари белгиланган. Пиёдалар томонидан “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг бузилиши аянчли натижалар билан якун топаётганлиги содир бўлаётган ЙТҲлардан маълум. Қашқадарё вилоятида жорий йилнинг 5 май кунидан 20 май кунига қадар “Диққат пиёда” тадбири ўтказилмоқда. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари томонидан 5  май кунидан бугунга қадар 142 нафар қоидабузар пиёдаларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишларини, ҳайдовчилар пиёда ва велосипедчиларга эътиборли…

Ko'proq o'qing