ЖАМИЯТ ҲИДОЯТ САРИ 

Коронавирусга қарши Ўзбекистон мусулмонлари идораси 70 та хатми Қуръон ва 2 миллионта нажот дуосини ўқийди

Бутун дунёни ташвишга солаётган коронавирус инфекцияси 160 дан ортиқ мамлакатда тарқалгани, касалланганлар сони 190 минг нафарга етгани, 7,5 минг ўлим ҳолати қайд этилгани ҳар бир кишини янада ҳушёр бўлишга, унинг олдини олиш тадбирини кўришга ундайди.
Мана шундай юқумли хасталикларни тез орада инсоният бошидан аритиш борасида Қуръони карим, ҳадиси шарифлар ва мўътабар манбаларда дуою тазаррулар ўқиш баён этилган.
Шу боис, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан бир қатор хайрия ишларни бошлаб юборилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жонлиқлар сўйилиб, гўштлари кам таъминланган оилалар, ёрдамга муҳтож кишилар, дуоси мустажоб инсонларга ва меҳрибонлик уйларига хайрия қилиш ишлари бошланди.
Имом-хатиблар ва имом ноиблари томонидан 20 март куни “Нажот сўраш” намозини адо этиб, ибодатлардан сўнг “Солатун ножия”, “Солатун нория”, “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил” каби дуолар, илтижолар қилинади…

ЎзА

Tegishli xabarlar

Leave a Comment