ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Шахсга доир маълумотларни ноқонуний тарқатганлик учун жавобгарлик борми?

Қонунчиликка кўра, шахсга доир маълумотларни номуайян доирадаги шахсларга ошкор этиш, уларни ОАВларда маълум қилиш, Интернетга жойлаштириш ёки бошқа бирор-бир усул билан фойдаланиш имконини бериш шахсга доир маълумотларни тарқатиш ҳисобланади.

Шахсга доир маълумотлар — муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган ахборотдир.

Шахсга доир маълумотларни йиғишнинг илгари билдирилган мақсадларидан четга чиқилган ҳолларда, ушбу маълумотларни тарқатиш маълумот ўзига тааллуқли бўлган шахснинг розилиги билан амалга оширилади.

Шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда тарқатганлик фуқароларга 669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача миқдорда жарима, мансабдор шахсларга эса 1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари Жиноят кодексига кўра, юқоридаги ҳаракат маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, 11 млн 150 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

 ✅ Ўша ҳаракатлар: ⬇️
👉 бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса;
👉 такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;
👉 ғаразли ёки бошқача паст ниятларда содир этилган бўлса;
👉 хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса;
👉 оғир оқибатларга сабаб бўлса, 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Эслатма: аҳолини ахборот билан таъминлаш мақсадида шахсга доир маълумотларнинг ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбалари яратилиши мумкин.

Ушбу манбаларга маълумот эгасининг ёзма розилиги билан унинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, манзили, абонент рақами, касби тўғрисидаги ва бошқа шахсга доир маълумотлар киритилиши мумкин.

 

Tegishli xabarlar

Leave a Comment