ЖАМИЯТ САЛОМАТЛИК СПОРТ 

«Бу жуда даҳшатли». Коронавирусга чалинган Руганининг қаллиғи ҳомиладор экан

«Ювентус» ҳимоячиси Даниэле Руганининг қаллиғи — италиялик журналист аёл Микела Персико коронавирусга чалинганини ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Микаланинг айтишича, у ҳозирда ҳомиладор экан.

«Тўрт ойлик ҳомилам бор, энди нима бўлади? Бу ҳақда гапиришни ҳам истамасдик. Энди кутишдан бошқа иложим йўқ. Умид қиламан, вирус ҳомила таъсир кўрсатмайди. Шифокорлар бу жиддий муаммо эмаслигини айтишяпти. Аммо менинг ўрнимга ўзингизни қўйиб кўринг. Бу жуда даҳшатли.

Даниэле ва мен ҳомиладорлигим ҳақида маълум қилиш учун қулай фурсат кутаётган эдик. Бу қувончли лаҳзага айланиши керак эди. Умид қиламан, биз яна оёққа турамиз», — деди Персико.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус билан хасталанган Ругани ва унинг қаллиғи ҳозирда карантин муддатини ўташмоқда.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment