ЖАМИЯТ ТЕХНОЛОГИЯ 

ТДТУда “Robot.uz-2020” республика танлови бошланди

Бугун, 10 март куни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида “ROBOT.UZ-2020” республика танловининг саралаш мусобақаларига старт берилди.

Танловда 12 та вилоятдан жами 420 нафар ўқувчи-ёшлар, иқтидорли талабалар, ёш тадқиқотчилар ҳамда корхоналарнинг ёш мутахассисларидан иборат 334 та жамоа қатнашмоқда.

“ROBOT.UZ-2020”да 9-15 ёшдаги иштирокчилар учта – Робо Футбол, Робо Сумо ва Кегельринг номинацияларида, 16-25 ёшдаги иштирокчилар эса 5 та – Робо сумо, Робо футбол, Мобил роботлар пойгаси, Фойдали иш бажарувчи робот ва Интеллектуал робот номинациялари бўйича ўзлари ясаган роботлар ёрдамида беллашмоқдалар.

Танлов 11 март куни ҳам давом этади, 12 март куни финал мусобақалари ўтказилиб, ғолиблар аниқланади ва тақдирланади.

 

Tegishli xabarlar

Leave a Comment