ДУНЁ СПОРТ 

Реванш: Ҳабиб Макгрегорга шарт қўйди

Реванш: Ҳабиб Макгрегорга шарт қўйди

UFC нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов шов-шувни хуш кўрувчи ирландиялик МакГрегор билан бўладиган реваншга битта шарт қўйди: агар Конор Нурмагомедовнинг менежери Aли Aбдул-Aзизнинг бошқа мижози Жастин Гэтжини мағлуб этса, Ҳабиб такрорий жангни қабул қилади.

Бир ойдан сўнг енгил вазнлар дивизиондаги мутлақ жанглар бўйича чемпион Ҳабиб Нурмагомедов октагонга қайтади. Бруклиндаги «Барклайс» марказида UFC 249 турнири доирасида Ҳабиб навбатдаги енгил вазнда энг кучли рақиб америкалик Тони Фергюсон билан дуэлда ўз титулини ҳимоя қилади.

Гап шундаки, мунозараларга сабабчи бўлган ва шу пайтгача мағлуб бўлмаган россиялик чемпион Ҳабиб яна икки-уч жанг ўтказишини ва шундан сўнг фаолиятини якунлашини таъкидлаб ўтганди. Aммо бундан олдин у Конор МакГрегор билан саккизбурчакда яна бир бор учрашишга вақт топиши керак.

Буни Дана Уайт бошчилигидаги UFC режалаштирмоқда. Нурмагомедов ва МакГрегор реваншини ташкил қилишдан лига манфаатдор, аммо бунда баъзи «муаммолар» ҳам бор, деб таъкидлади промоушен президенти.

Биринчидан, Ҳабибнинг ўзи буни истамаяпти. У Конорни ўзига рақиб сифатида қизиқиш уйғотмаганини таъкидлади ва агар реванш жанги ўтказилса ҳам, ирландиялик 10 та ғалабадан кейингина уни олдига келиши мумкинлигини айтган. Бу эса албатта фантастик кўриниш беради. Иккинчидан, Конорнинг UFC даги бу каби мақоми бўлгани билан ҳам у енгил вазн тоифасида чемпионлик учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритиши керак. Бунга енгил вазн тоифасининг энг кучли курашчиларидан бирини мағлуб этиш орқали эришиш мумкин. Энг муносиб вариант – бу Жастин Гэтжи.

Бир қатор ОAВ хабарларига кўра, айнан америкалик Жастин устидан эришилган ғалаба МакГрегорга Ҳабибдан ўч олиш имконини беради. Нурмагомедовнинг МакГрегор билан қайта учрашишнинг асосий шарти ҳам айнан шудир.

Конор илгари жуда яхши рақибларни мағлубиятга учратган, энди эса у сўнгги ўнта жангдан учтасида ғалаба қозонган жангчини мағлуб этганига ҳамма уни қайтиб келди демоқда. Йўқ, Жастин Гэтжига ўхшаган қаттиқ рақиб билан жанг қилсин. Енгил тоифага тушиш учун вазнини ҳам туширсин. Бу менинг фикрим. Мен Конор айнан Гэтжидан қочиб юради деб ўйламайман, у умуман олганда ҳар қандай оғир жанглардан қочяпти, деди Ҳабиб.

Агар МакГрегор ҳақиқатан ҳам Ҳабиб билан яна бир ўйинда майдонга тушишни истаса, у энг ТОП 5 ликдан кимнидир мағлубиятга учратиб енгил дивизионга қайтиши керак. Фергюсон аллақачон Нурмагомедов билан дуэлни кутмоқда, Дастин Порье Дан Хукер билан жангга келишиб олди. Гэтжи улар ичидаги ягона бўш турган жангчидир. МакГрегор-Гэтжи жанги ҳақида кенг тарқалган миш-мишларни Aли Aбдул-Aзиз очиқчасига рад этди.

Гэтжи ва МакГрегор ўртасидаги жанг ҳақидаги миш-мишлар мутлақо ёлғон. Конор Дональд Серронени ўрнига Жастинга қарши курашиш имкониятига эга эди, аммо у бундай қилмади. Жастин биринчи рақамли рақибдир ва Ҳабиб айтганидек, Конор ўнта жангда ғалаба қозониши керак, деб ёзди Aбдул-Aзиз ўз твиттерида.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment