АНА-ХОЛОС! ДУНЁ ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ САЛОМАТЛИК 

Қўл бериб кўришиш муаммолари

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари ҳалокатли коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун жиддий чоралар кўрдилар ва ҳатто баъзи бир урф-одатларни вақтинча бекор қилдилар – масалан, БАА расмийлари фуқароларни бурун теккизиб кўришиш шаклидаги саломлашишдан вақтинча воз кечишга чақирди.
Шу билан бирга, Франция ҳукуматининг коронавируснинг олдини олиш тўғрисидаги тавсияси мусулмонларнинг истеҳзоли реакциясига сабаб бўлди – мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Оливье Вераннинг таъкидлашича, вирус юқтирилиши хавфи туфайли фуқаролар қўл билан кўришмасликлари керак. Франциянинг ўзи қарама-қарши жинсдаги одамларга қўл беришни тақиқлаган Ислом тартибини бузишни истамаган мусулмонларга фуқароликни беришдан бош тортмоқда эди, дея хабар беради IslamNews.

Жазоирлик бир мусулмон аёлнинг эркак билан қўл бериб кўришишни истамаганлиги сабабли Франция фуқаролиги берилмагани ҳақидаги воқеа кўпчиликка маълум. Амалдорлар уни «жамиятга етарлича қўшилиб кетмаган» деб ҳисоблашган.

Франция қонунларига кўра, ҳукумат «француз маданиятига етарлича мослашмаган» шахсга паспорт бермаслик ҳуқуқига эга. Энди соғлиқни сақлаш вазирлиги француз маданиятининг асосий элементини тақиқлаган пайтда, мусулмонлар ҳайрон бўлмоқдалар: бу Европа республикасига ўзининг икки томонлама стандартларини қайта кўриб чиқиш вақти келмадикин?

Tegishli xabarlar

Leave a Comment