ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ ШОУ-БИЗНЕС 

«Биз одамларни қўрқитмоқчи эдик» – «Хафа бўлиш йўқ» бошловчилари

«Биз одамларни қўрқитмоқчи эдик» – «Хафа бўлиш йўқ» бошловчилари

«Зўр ТВ” телеканалида эфирга узатиладиган “Хафа бўлиш йўқ” кўрсатуви бошловчилари ИИВ матбуот хизматига интервью берди.

Улар интервью давомида сўнгги кунларда тармоқларда муҳокама бўлаётган видеолавҳа, “Миллион” жамоаси аъзоисини ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ниқобда, қўлларини қайирган ҳолда олиб кетаётган ҳазил лавҳвасига изоҳ берди.

Бошловчиларнинг айтишича, улар бундай ҳазиллар билан фуқароларни қўрқитмоқчи бўлишган. Қолаверса ҳар бир ҳазилнинг остида маълум бир ҳақиқат ётишини айтишди. Хусусан, ушбу видеони кўрган одамлар, “шунинг ўрнида ўзим бўлсам нима бўлар эди” мазмунидаги саволларни ўзига беришидан умидвор эканликларини билдирди. Улар халқ ваҳимага тушганидан мамнун эканликларини айтиб, мақсадига эришганини таъкидлади.

Бошловчилар бу шунчаки қисқа лавҳа экани, тўлиқ видео эфирга узатилгандан сўнг барчаси аён бўлиши ҳақида айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кўрсатув ижодкорларининг бошловчи билан амалга оширган ҳазили ҳам кескин муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment