ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Ҳақорат қилганлик учун жавобгарлик

Ҳақорат қилганлик – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда  ҳақорат қилган шахсга нисбатан 4 460 000 сўмдан 8 920 000 сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

✅ Жиноят кодексига  асосан ҳақорат қилган шахсга:
👉 44 млн 600 минг сўмгача миқдорда жарима;
👉 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
👉 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.

✅ Ҳақорат қилиш нашр қилиш, бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ орқали амалга оширилса ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор:
👉 44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача жарима;
👉 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
👉 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

Агарда ҳақорат қилиш:
• жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;
• хавфли рецидивист томонидан;
• туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса:
👉 89 млн 200 минг сўмдан 133 млн 800 минг сўмгача миқдорда жарима;
👉 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
👉 1 йилгача озодликни чеклаш;
👉 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

 

Tegishli xabarlar

Leave a Comment