ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ 

ИИВ телефонида порнографик видео ва фото кўрганларга 200 минг сўм жарима соляптими?

Сўнгги кунларда телефонида поронографик характердаги фото ва видео кўрганларга “Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кибержиноятларга қарши кураш бўлимидан билдиришнома” сарлавҳаси остида хабар келмоқда. Унда “Webmoney” электрон тўлов тизими орқали давлат ҳисобига 200 минг, баъзи ҳолларда 300 минг сўм жарима тўлаши кераклиги ҳақида хабарлар келмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ матбуот хизмати расмий изоҳ берди. Маълум бўлишича ИИВда Кибержиноятларга қарши кураш бўлимининг ўзи мавжуд эмас. Ундай смслар фирибгарлар томонидан юборилмоқда. Шунингдек, “Webmoney” тўлов тизимида ИИВнинг ҳеч қандай ҳамёни мавжуд эмас. Шулардан келиб чиқиб вазирлик фуқаролардан бундай фирибгарларга алданиб қолмасликни тавсия қилиб, ҳолат бўйича ҳозирда…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Давлат хизматлари марказининг очилиш маросими

Давлат хизматлари марказининг очилиш маросимида Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Исломович Мухаммадиев иштирок этди.

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ДУНЁ 

Антарктидада қизил қор ёғди

Антарктидадаги Украинанинг “Академик Вернадский” станциясида қизил қор ёғди. Бу ҳақида Украина таълим ва фан вазирлиги Facebook’даги ўз саҳифасида маълум қилган. “Бир ҳафтадирки, станцияда қизил қор ёғмоқда. Ҳамма ер шу рангга кирди”, дейилади хабарда. Вазирликнинг маълум қилишича, қорга бундай тусни унинг таркибида мавжуд микроскопик сув ўтлари беради. Олимлар буни “Chlamydomonas nivalis” (қор хамидомонадаси) деб аташган. Сув ўтларининг бу тури паст об-ҳаводан қўрқмайди ва кунлар исиши билан ўсишда давом этади. Айни дамда Антарктидада ёз ҳукмронлик қилмоқда. Маълумотларга кўра, бундай ҳолатлар, Арктика ва Альп тоғларида ҳам учрайди.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Арзимаган муштлашув ўлим билан тугади.

2020 йил 20 февраль куни 66 ёшли Х.Т. юз ва чап кўз жароҳатлари билан Булунғур тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилганида, Х.Т.ни фуқаро 32 ёшли Д.Х. урганлиги аниқланган. 2020 йил 23 февраль куни Х.Т.,га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Д.Х. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Машҳур актёр Ғайбулла Ҳожиев вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиев 63 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда марҳумнинг ўғли ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди. Ғайбулла Ҳожиев 1956 йил 11 майда Бухорода туғилган. 1973-77 йилларда Тошкент давлат Санъат институтида таҳсил олган. У ўзбек қадрдон бўлиб қолган қатор фильмлардаги унутилмас роллари билан ёдда қолган. 1976 йилда Аброр Ҳидоятов театрида иш бошлаган. 1987 йилдан Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик театрида фаолиятини бошлаган. Жумладан, “Папагандус”, “Илтимос, менга қаранг!”, “Оқпадар”, “Умид”, “Уқубат”, “Шаббона”, “Шайтанат” фильмларида рол ижро этган. Ғайбулла Ҳожиев дубляж соҳасида ҳам самарали меҳнат қилган бўлиб, актёр овоз берган…

Ko'proq o'qing