ДУНЁ ЖАМИЯТ СПОРТ 

Ж.Корея клублари ОЧЛни мухлисларсиз ўтказади

Осиё Чемпионлари Лигасида иштирок этадиган Жанубий Корея клублари мусобақадаги уй учрашувларини коронавирус сабабли мухлисларсиз ўтказадиган бўлди дея хабар бермоқда Франс Пресс.

ОЧЛда Ж.Кореянинг «Сеул», «Улсан», «Сувон» ва «Чонбук» клублари иштирок этишади. Мамлакат ҳудудида ОЧЛ ўйинлари 3 ва 4 март кунлари бўлиб ўтади.

Аввалроқ, Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд», «Шанхай Шенхуа» ва «Шанхай СИПГ» клубларининг ўйинлари апрель-май ойларига кўчирилганлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment