ЖАМИЯТ 

ҚарМИИ талабаси халқаро мусобақа ғолиби

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Иқтисодиёт факультети «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» таълим йўналиши 3-курс талабаси Севара Баратова 2020 йил 8-9 февраль кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ментал арифметика бўйича ўтказилган «Caspian Cup-2020» халқаро мусобақасида иштирок этиб, инструкторлар ўртасида фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Мазкур халқаро мусобақада Буюк Британия, Швейцария, Россия, Украина, Ўзбекистон ва Озарбайжондан турли ёш тоифаларида 300 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этган.

Қарши марказий темир йўл вокзалида институт ректори Назирила Махмудов бошчилигидаги жамоа Севара Баратовани тантанали равишда кутиб олди. Шундан сўнг, институтда ОАВ ходимлари, институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар учун учрашув ташкил этилди.

– Ғалабага элтувчи йўл – математика, математика ва яна математикани чуқур ўрганиш, – дейди Севара Баратова. – Президентимиз таъкидлаганларидек, математика барча соҳанинг ривожи учун муҳим бўлган фан.

Ректор институт маъмурияти томонидан Севарани муваффақияти билан табриклар экан, қимматбаҳо совғалар билан бир қаторда, иқтидорли талабалар учун ажратилган бир марталик стипендия берилишини таъкидлаб ўтди.

 

Tegishli xabarlar

Leave a Comment