ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Ҳайдовчи ЙҲХБ ходимига пора бераётган вақтида қўлга олинди..

Жорий йилнинг 11 февраль куни соат 16:30 ларда Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи А.Товбоев томонидан Мирзачўл-Жиззах йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Ш.Рашидов туманида яшовчи О.Б. бошқарувидаги “Эпика” русумли транспорт воситаси ўрнатилган тартибда тўхтатилиб кўздан кечирилган вақтда, ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз ҳаракатланганлиги, автомашинада чигитланмаган пахта хом-ашёсини олиб кетаётганлиги аниқланган.
Ходим томонидан ҳайдовчи О.Б.га нисбатан белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ҳайдовчи О.Б. туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи А.Товбаевга пахта хом-ашёсини ўрнатилган тартибда расмийлаштирмаслик ва транспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига 500 минг сўм пулларни пора тариқасида таклиф этган.
Ходимнинг билдиргисига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ҳайдовчи О.Б. туман ЙҲХБ бошлиғи О.Товбоевга 500 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтда қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Мирзачўл тумани прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Tegishli xabarlar

Leave a Comment