ЖАМИЯТ САЛОМАТЛИК 

Мухлисаси ундан фарзанд кутаётганини айтган хонанда ДНК ўтказишга мажбур бўлди

«Иванушки» гуруҳининг солисти Андрей Григорьев-Апполонов суд ёрдами билан Олеся Сазыкина билан алоқаси йўқлигини исботламоқчи.

Қўшиқчи ҳатто ёлғончини фош этиш учун ДНК синовидан ҳам ўтди.

Бир неча кун олдин Олеся Апполоновни ўғлини ташлаб кетганликда айблади. Мусиқачи ўзи “меросхўр”унинг борлигини билади, лекин унга ҳеч қачон молиявий жиҳатдан ёрдам бермаган ва кўргани ҳам бормаган.

Маълум бўлишича, 7 йил аввал ушбу гуруҳнинг реклама ишлари билан шуъгулланган Олеся ва Апполлонов ўртасида ишқий муносабатлат пайдо бўлади в алоқалар қизнинг ҳомиладор бўлиб қолиши билан якунланади. Қўшиқчи эса ҳаётини бошқаси билан боғлаш учун қизни ташлаб кетишга қарор қилди.

Ҳақиқатни эндигина ошкор қилга қизнинг сўзларига кўра, «Иванушки» солистининг ўғли ҳозир олти ёшда.

Юқорида таъкидланганидек, юлдуз ДНК топширган бўлиб, натижа бир неча кундан кейин маълум бўлади.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment