ЖАМИЯТ СПОРТ 

Муҳаммадқодирдан учта олтин

Муҳаммадқодирдан учта олтин

Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича давом этаётган VI Халқаро бирдамлик ўйинларининг эркаклар ўртасидаги 81 килограммгача вазн тоифасида Муҳаммадқодир Тоштемиров учта олтин медалга сазовор бўлди.

Мазкур вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини Ҳакимжон Шамсиддинов ва Муҳаммадқодир Тоштемиров каби истеъдодли полвонларимиз ҳимоя қилди.

М.Тоштемиров даст кўтаришда 160 килограмм, силтаб кўтаришда 181 килограмм, иккикураш ҳисобига кўра 341 килограмм натижа билан олтин медалларни терма жамоамизга тақдим этди.

5.JPG
4.JPG
8.JPG
1.JPG

 

Ж.ТОШХЎЖАЕВ, М,АМИН (сурат), ЎзА

Tegishli xabarlar

Leave a Comment