ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ 

Марказий кўчада замонавий бекатлар қад ростлайди

Жамоат транспортидан фойдаланувчи аҳолига кенгроқ қулайлик яратиш мақсадида Қарши шаҳри Ислом Каримов кўчаси бўйлаб янги намунадаги бекатлар қурилиши бошланди.

Мазкур бекатларнинг аввалгиларидан фарқи йўловчилар учун мўлжалланган шароитларнинг кўплигидадир.

“Замонавий бекатнинг 2 хил варианти тасдиқланди. У 12 га 4 метр майдонни эгаллайди. Бир қисми савдо дўконига мослашади. Бошқа тарафи кутиш жойи бўлади. Бекат кузатув камераси, кондиционер каби муҳим воситалар билан жиҳозланади”, дейди Қарши шаҳар қурилиш бўлими бошлиғи Жасур Чориев.

Бундан кўзланган мақсад жазирама ва совуқ кунларда йўловчиларга зарур қулайлик тақдим этишдан иборат. Қолаверса, замонавий бекатлар Қарши шаҳри архитектуравий қиёфасига янада кўрк қўшади.

Режага кўра, Ислом Каримов кўчасида 28 та замонавий бекат барпо қилиниши кўзда тутилган. Ҳозирда намуна сифатида 7 жойда қурилишга старт берилди.

Қарши шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Tegishli xabarlar

Leave a Comment