ДУНЁ ЖАМИЯТ 

Қийноққа солинган ўзбекистонликка 25 минг евро тўлаш керак

Европа инсон ҳуқуқлари суди Россия ҳукуматига Ўзбекистон фуқаросиМўмин Султоновга компенсация сифатида 25 минг евро тўлаш мажбуриятини юклади. Бунга эса Султоновнинг полиция бўлинмасида қийноққа солингани сабаб бўлди. Компенсация тўғрисидаги қарор суднинг расмий сайтида эълон қилинди.
Суд материалларига кўра, Султонов 2009 йилнинг сентябрида ўғирликда гумон қилиниб ушланган ва Санкт-Петербургдаги 47-сонли полиция бўлинмасига олиб борилган. У ерда полициячилар Султоновни дўппослаган ва электр токи билан қийнаган. Кейинроқ шифокорлар унинг бўйни, қўли, тиззаси ва чап кўзида жароҳатлар борлигини аниқлаган.

Мўмин Султонов Тергов қўмитаси ва прокуратурага шикоят билан мурожаат қилган, бироқ унинг мурожаатлари тўрт марта рад этилган. 

Судда Россия томони эътироз билдириб, Инсон ҳуқуқлари ҳақидаги конвенцияга биноан давлатнинг ичидаги ҳуқуқий ҳимоя воситалари тугагандан кейингина Европа инсон ҳуқуқлари судига мурожаат қилиш мумкинлигини, Султонов ана шу қоидага амал қилмаганини таъкидлади. Бироқ суд Султонов жиноят иши қўзғатиш ҳақида тўрт марта рад жавобини олганини ва ушбу ҳолатда Россия судига мурожаат қилишдан маъни бўлмаганини айтди.

Шундай қилиб, Россия ҳукумати уч ой ичида Мўмин Султоновга 25 минг евро тўлаши керак, акс ҳолда пеня ҳисобланади.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment