СПОРТ 

Ёш боксчиларимизнинг Россиядаги ғалабаси

Ёш боксчиларимизнинг Россиядаги ғалабаси

Россиянинг Комсомольск шаҳрида бокс бўйича 2002-2003 йилларда туғилган спортчилар ўртасидаги халқаро турнир ҳамюртларимиз учун муваффақиятли якунланди.

Мусобақада Куба, Жанубий Корея, Хитой, Франция, Чехия, Норвегия, Финляндия, Англия, Россия ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари аъзолари иштирок этишди.

Муросасиз баҳсларнинг натижаларига кўра, Ҳамид Тангрибергенов мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари 1 тадан олтин ва кумуш, 4 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида россияликлардан кейин 2-ўринни эгаллади.

Вакилларимиздан -49 кг вазн тоифасида Авазжон Йўлдошев олтин, -75 кг оғирликда Нурислом Исмоилов кумуш ва Фирдавс Жумёзов (-60 кг), Шоҳжаҳон Абдуллаев(-81 кг), Амиршох Самадов(-91 кг) ва Жаҳонгир Зокиров(+91 кг) бронза медалларига мушарраф бўлишди.

Кеча ғолиб ва совриндор боксчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бокс федерацияси вакиллари ва кенг жамоатчилик томонидан тантанали кутиб олинди.

 

Тўлқин РЎЗИЕВ, ЎзА

Tegishli xabarlar

Leave a Comment