ЖАМИЯТ 

Қаршида 3 ёшли бола Lacetti’да назоратсиз қолдирилгани сабаб тутундан заҳарланиб вафот этди

Қарши шаҳрида Lacetti автомобилида назоратсиз қолдирилган 3 ёшли бола тутундан заҳарланиб вафот этди, дея хабар берди «Дарё».

Қарши шаҳар ИИБ берган маълумотга кўра, воқеа 30 январь, пайшанба куни соат 13:30 ларда содир бўлган.

— 1988 йилда туғилган фуқаро С.Ф. ўзининг оқ рангли Lacetti автомобилида 2017 йилда туғилган ўғли Н.М.ни ёлғиз қолдириб, автомобиль эшикларини қулфлаб кетган, — дейилади Қарши шаҳар ИИБ тарқатган маълумотда. — Назоратсиз қолган бола автомобиль салонидаги гугуртни ёқиб ўйнаган. Оқибатда учқун ўриндиққа тушиб, тутаган. Бола эса тутундан димиқиб вафот этган.

Айтилишича, вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармасига бу ҳақда хабар тушмаган. Ўт ўчириш машинаси ҳам чақирилмаган.

Воқеа юзасидан ҳозирда Қарши шаҳар ИИБ тергов ходимлари томонидан суриштирув ишлари бошланган.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment