ДУНЁ СПОРТ 

Муроджон Аҳмадалиев иккита чемпионлик камарини қўлга киритди

image

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) икки йўналишда жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритди.

Майамида бўлиб ўтган бокс оқшомида Муроджон Аҳмадалиев икки йўналиш чемпиони бўлиб турган америкалик Даниэль Романгага (27-3-1, 10 КО) қарши рингга чиқиб, 12 раунд натижаларига кўра, ғолиб бўлди. Икки ҳакам Муроджон Аҳмадалиевнинг 115-113 ҳисобидаги ғалабасини тақдим этган бўлса, битта ҳакам 115-113 ҳисобида Даниэл Роман ғалабасини эътироф этди.

Шу тариқа Муроджон Аҳмадалиев Ўзбекистон тарихида илк марта бир йўла иккита чемпионлик камарини қўлга киритди. Профессионал фаолиятидаги 8 та жангида 8 та ғалабага эришган Аҳмадалиев тарихий рекордни такрорлади. Бунгача фақат Леон Спинкс 8 та жангдаёқ чемпионлик камарига эга чиққан эди.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment