ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Aкасини хотинини пичоқлади

Самарқанднинг Нарпай туманида мудҳиш қотиллик рўй берди. Натижада фуқаро келинойисининг қотилига айланди. Маълум қилинишича, бугун, 31 январь куни Нарпай туманида яшовчи Р. М. акасининг турмуш ўтоғи У. П. билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида ошхона пичоғи билан “қуролланиб”, янгасининг яшаш уйига борган. Янгаси У.П.нинг бўйин соҳасига пичоқ санчиб, уни қасддан ўлдирган ва воқеа жойидан яширинган. Вилоят прокуратурасидан олинган маълумотга кўра, прокуратура ходимлари ва тергов-тезкор гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилганда, ушбу хонадон кўчасидаги ариқ ичидан қон доғлари бўлган пичоқ ва бошқа ашёвий далиллар топилган. Туман прокуратураси томонидан Р. М.га нисбатан…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ ЖАМИЯТ САЛОМАТЛИК 

ЖССТ коронавирусни бутун дунё учун таҳдид

ЖССТ коронавирусни бутун дунё учун таҳдид деб эълон қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Хитойда тарқалган коронавирусни глобал миқёсдаги фавқулодда ҳолат дея эътироф этди. Бу ҳақда ташкилот бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус Женевадаги шошилинч йиғилишдан кейин Твиттердаги саҳифасида маълум қилди. ЖССТ одатда бошқа давлатлардаги инсонларнинг саломатлиги учун хавф туғилганида ва хавфга қарши халқаро ҳамжамиятнинг ҳамкорликда курашиши талаб этилган ҳолатларга ана шундай таъриф беради. Айни пайтда ЖССТ вирус туфайли товарлар ва одамларнинг ҳаракатланишига чеклов қўйилишини қўллаб-қувватламайди. АҚШ эса ўз фуқароларига Хитойга саёҳат қилишни тақиқлаб, Хитойдаги хавф даражасини Ироқ ва Афғонистонга тенглаштирди.…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ МУТОЛАА ҲИДОЯТ САРИ 

МИХ ҲАҚИДА ҚИССА

Бир шаҳарда одамлар гўзал бир бино қуришибди. У жуда кўркам эди. Устунлари, нақшлари, гумбазлари, пештоқлар, хуллас ҳамма ҳамма нарсаси жуда гўзал эди. Келган одамлар устунларни, чиройли бўёқлар билан чизилган нақшларни, пардаларию пештоқларини мақтар эди. Лекин, бинони энг баланд қисмида томга қоқилган бир мих ҳақида ҳеч ким гапирмасди. Бир куни мих ўйлаб қолибди: “ҳамма қисмларни, ҳатто оёқни тагида ётган гиламни ҳам мақташади, мен ҳақимда биров эсламайди ҳам. Демак мени бу бинога бирор фойдам йўқ”, деб турган жойидан суғрилиб ўзини пастга ташлабди. Ўша куни қаттиқ шамол бўлиб, михсиз қолган томни ўша қисмини…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ 

Путин Mедведевга қанча иш ҳақи тўлаши маълум бўлди

Дмитрий Mедведевнинг Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари сифатида  ойига 618,7 минг рублни ташкил қилади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путиннинг тегишли фармонида келтириб ўтилган. Қайд этилишича, 2019 йил охирида Mедведевнинг Бош вазир лавозимидаги ойлик маоши ҳозиргиси билан бир хил эди (618,7 минг рубль). 2019 йил октябрь ойида Путин ўзи, Mедведев ва идора раҳбарлари учун иш ҳақини 4,3 фоизга оширган. Хабарга кўра, Бош вазирнинг декларациясида кўрсатилган йиллик даромади асосида иш ҳақи 825 минг рублни ташкил қилади ва индексациядан кейин у 35 минг рублга ошади. Шу билан бирга, ҳужжатга мувофиқ мансабдор…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

Жефф Безос 15 дақиқада 13 миллиард доллар бойлик орттирди

«Амазон» асосчиси Жефф Безос, дунёдаги энг бой одам ҳисобланиб, 15 дақиқада 13 миллиард доллар бойлик орттирди. Бу ҳақда «Блоомберг» хабар бермоқда. Нашрнинг таъкидлашича, бу компания компаниянинг чораклик даромадлари тўғрисидаги ҳисоботини эълон қилганидан кейин рўй берган. Унга кўра, компаниянинг даромади таҳлилчилар тахмин қилганидан юқори бўлган. Хусусан, бир аксия учун даромад 4,11 доллар ўрнига 6,47 долларни ташкил этди. Ҳисобот эълон қилинганидан сўнг, «Амазон» акциялари нархи 12 фоизга ошди. Шундай қилиб, Безоснинг бойлиги қарийб 129,5 миллиард долларгача ошди. Таъкидланишича, «Billionaires Index” рейтингидаги индекс 31 январь куни савдо-сотиқ ёпилгандан кейингина акс этади. Ҳозирда Жефф…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ СПОРТ 

Муроджон Аҳмадалиев иккита чемпионлик камарини қўлга киритди

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) икки йўналишда жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритди. Майамида бўлиб ўтган бокс оқшомида Муроджон Аҳмадалиев икки йўналиш чемпиони бўлиб турган америкалик Даниэль Романгага (27-3-1, 10 КО) қарши рингга чиқиб, 12 раунд натижаларига кўра, ғолиб бўлди. Икки ҳакам Муроджон Аҳмадалиевнинг 115-113 ҳисобидаги ғалабасини тақдим этган бўлса, битта ҳакам 115-113 ҳисобида Даниэл Роман ғалабасини эътироф этди. Шу тариқа Муроджон Аҳмадалиев Ўзбекистон тарихида илк марта бир йўла иккита чемпионлик камарини қўлга киритди. Профессионал фаолиятидаги 8 та жангида 8 та ғалабага…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Қаршида 3 ёшли бола Lacetti’да назоратсиз қолдирилгани сабаб тутундан заҳарланиб вафот этди

Қарши шаҳрида Lacetti автомобилида назоратсиз қолдирилган 3 ёшли бола тутундан заҳарланиб вафот этди, дея хабар берди «Дарё». Қарши шаҳар ИИБ берган маълумотга кўра, воқеа 30 январь, пайшанба куни соат 13:30 ларда содир бўлган. — 1988 йилда туғилган фуқаро С.Ф. ўзининг оқ рангли Lacetti автомобилида 2017 йилда туғилган ўғли Н.М.ни ёлғиз қолдириб, автомобиль эшикларини қулфлаб кетган, — дейилади Қарши шаҳар ИИБ тарқатган маълумотда. — Назоратсиз қолган бола автомобиль салонидаги гугуртни ёқиб ўйнаган. Оқибатда учқун ўриндиққа тушиб, тутаган. Бола эса тутундан димиқиб вафот этган. Айтилишича, вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармасига бу ҳақда хабар…

Ko'proq o'qing