ЖАМИЯТ 

Иссиқлик электр станциясида ёнғин

РАСМИЙ БАЁНОТ: “Янги Ангрен” иссиқлик электр станциясида ёнғин юзага келган

Бугун 30 январь куни соат 11-40 да “Янги Ангрен” иссиқлик электр станциясида электр энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 4-чи сонли энергоблокда носозлик юзага келиши натижасида 170 мегаватт қувват билан тўхтатилди. Шу вақтда қозон агрегатининг том қисмида ёнғин юзага келиб, станциянинг тезкор ходимлари томонидан бирламчи ўт ўчириш воситалари қўлланилди ва ўт ўчириш бригадаси жалб қилинди. Соат 14:00 да ёнғин бартараф этилди. Жабрланганлар мавжуд эмас.
Айни пайтда энергоблок таъмирга чиқарилди ва носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Мазкур ҳолатни ўрганиш юзасидан махсус комиссия ташкил қилинди.
Айни пайтда мазкур станциянинг 3 та энергоблоки жами 580 МВт қувват билан ишламоқда.
Шу муносабат билан, истеъмолчиларга шуни маълум қиламизки, Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида маълум вақт оралиғида узилишлар кузатилмоқда. Таъмирлаш ишлари қисқа фурсатларда якунланиб, электр энергияси таъминоти яхшиланиши таъминланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, истеъмолчилардан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

 

Tegishli xabarlar

Leave a Comment