ЖАМИЯТ 

Қашқадарёда қария аёлни тунаган шахслар ушланди

Қашқадарёда қария аёлни тунаган шахслар ушланди

2020 йилнинг 18 январь кунитахминан 16:45 ларда номаълум шахслар, Шахрисабз тумани Меҳригиё кўчасида кетаётган 56 ёшли С.А.га ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унинг қўлидаги ичида 4.400.000 сўм нақд пуллари ва 4 турдаги тилла тақинчоқлари бўлган сумкасини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Бу ҳолатдан қўрққан С.А. дарров ИИБга мурожаат қилмаган ва бироз вақт ўтганидан сўнг 2020 йилнинг 25 январь куни Шахрисабз шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шахрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни 37 ёшли Ч.Х. ва С.М.лар, 27 ёшли М.М., 25 ёшли С.У. ва 24 ёшли А.Х.лар содир қилганликлари аниқланиб, улар жиноят ишида ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган талончилик) билан гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланганлар. Гумонланувчи Ч.Х.дан тилла тақинчоқлар ашъёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment