ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

Таллимаржон иссиқлик электрстанцияси Mubadala компанияси томонидан хусусийлаштирилади

Таллимаржон иссиқлик электрстанцияси Mubadala компанияси томонидан хусусийлаштирилади

Объектни акциясини сотиб олиш йўли билан хусусийлаштириш жараёни 2020 йилнинг учинчи чорагига мўлжалланган.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Иссиқлик электростанцияси” АЖ ва Абу-Дабида (БАА) жойлашган Mubadala компанияси ўртасида Таллимаржон иссиқлик электрстанциясини хусусийлаштириш ва ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди, деб хабар қилади вазирлик матбуот хизмати.
Битим ҳозирда мавжуд энергоблокларни хусусийлаштириш ва янги энергоблокларни қуришни назарда тутади. Шунингдек, ҳужжат хусусийлаштиришнинг механизмлари ва корхонани ривожлантириш, молиялаштириш ва энергетик мажмуадан фойдаланиш шартларини белгилаб беради.
Бундан ташқари, томонлар ўртасида Навоий вилоятида қуввати 400 мегаваттни ташкил этадиган шамол электрстанцияси лойиҳасини ҳаётга жорий этиш бўйича ҳам битим имзоланди.
Ҳужжатга биноан, Masdar компанияси (Mubadala компаниясига қарашли) шамол электрстанциясини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва ишлатишни ўз зиммасига олади. Қурилишга жалб этиладиган инвестиция миқдори 600 миллион долларни ташкил этади. Объектни 2022 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Ўзбекистон билан Mubadala ва Masdar компаниялари ўртасида республикамиз ҳудудида электростанция барпо қилиш юзасидан ҳамкорлик қилиш бўйича келишув Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил баҳорда БААга расмий ташрифи чоғида имзоланган эди.

 

Tegishli xabarlar

Leave a Comment